Маҳрга нима сўрасам бўлади?

02:56 / 23-yanvar | Munisa Salimova | 153
Ассалому алайкум ва Рохматуллохи ва Барокатух.Саволим куйидагича эди:якинда туйим булади Аллох хохласа.Куяв мендан махрга нима сурайсиз,мен шунга караб харакатимни килаверардим деди.Шунга махрга нима сурашимни маслахат берасиз?Мен махрга куявдан уйига алохида бир кичик масжидча яни намозхона килиб беришини сурамокчиман,намозхонамнинг ичи худдики масжиддай булишини ва у ерда китоб жавонида мен хохлаган китоблар болишини хамда дарс тайёрлаш, китоб укиш учун алохида шароит килиб беришини сурасам буладими?жавоб учун олдиндан рахмат.Аллох мен учун энг хайрли булганини сизнинг кунглингизга солсин.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Маҳр сўраганда аниқ пул миқдорини айтиш керак. Маҳрга бунча пул, деб. Валлоҳу аълам!