Эрни тақводор қилиш

02:14 / 24-yanvar | Hidirova | 106
Ассалому алайкум! Устозлар ,Роббим барчангиздан рози булсин.Ман турмуш уртогимни комил мумин булишларини хохлайман .Номозларда уйготаман турадила укиб оладила ,лекин ибодатларга мухаббат йук.Дуолар килияпман Инша Аллах ижобат булсин.шунга сизлардан сурамокчи эдим нима килсам хужайиним хакикий мутаккимлардан буладила? Катта рахмат охират неьматларининг энг гузали насиб этсин сизларга !!!!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ҳидоят Аллоҳнинг қўлида. Аллоҳдан умид қилиб, сўрайверинг. Ўзингиз намуна бўлар даражада Аллоҳнинг йўлида мустаҳкам бўлинг ва сабр қилинг. Роббул аламиндан турмуш ўртоғингизга ҳидоят сўраб қоламиз. Валлоҳу аълам!