Витр намозининг вақти

17:47 / 26-yanvar | Shaxinabonu | 87
Ассалому алайкум! Намозларни азон айтилмасдан туриб, кириш вақти - тақвим бўйича ўқиш мумкинлиги бўйича фатвони эшитганмиз. Бунда Хуфтон намозини тақвим бўйича ўқиб тугатиш, витр намозига келган пайтда ҳам ҳали азон айтилмаган бўлса нима қилиш керак? Хуфтон намозига Азон айтилгандан сўнг ўқишни бошлаш керакми ёки азонни кутмасдан ўқийверса жоизми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ҳуфтон вақти кирган ва хуфтон намозини ўқилган бўлса, витрни ҳам ўқилаверади. Валлоҳу аълам!