Турмушга чиқиш масаласи

17:11 / 28-yanvar | Nigora | 214
Ассалому алайкум! Менинг ёшим 25да турмушга чиқмаганман шу йил ôқишим тугайди. Алҳамдулиллаҳ намоз õқийман ҳижобдаман Аллоҳимга шукурлар бõлсин. Яқинда уйимизга яна совчилар келди негадир ҳар гал совчиларни қайтарётгандим. Йигит билан учрашмасдан олдин истихора намозини õқиб бошладим кейин учрашдик маҳрамлар билан. Йигит менга ёқди намоз õқиркан иши жойи ҳаммаси õрни-ôрнида. Уятчанлигим ҳаяжонланиб саволларига ҳам тõлиқ жавоб бераолмаганимни онасига айтибди кейин иккиланябман шошиб иш қила олмайман деб жавоб ёзиб юборибди мен сõнг истихора намозни тоқ қиламан деб 7 маротаба õқидим бироз кундан сõнг оиласидан ҳабар келди яна совчиликка борамиз деб отам янги йил байрами õтгандан сõнг келишсин дебди 9 кун õтди аммо йигитни оиласидан ҳам õзидан ҳам жавоб йõқ. У йигит билан ҳеч қанақа алоқа қилмадим аммо негадир уни ёқтириб қолдим.Айтингчи устоз õша йигит билан тақдир йõлларимизни бирлаштиришини Аллоҳдан дуо қилиб сõрасам бõладими. Жавобингиз учун олдиндан рахмат.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ноумид бўлмай, Аллоҳдан дуо қилиб сўрашда давом этиш керак. Аллоҳ таоло дуоларни қабул қилувчи Зотдир. Бахт очилиши учун махсус бир дуо ёки амал йўқ. Инсоннинг ҳожати раво бўлишининг энг асосийси, Аллоҳга қиладиган дуосидир. Хусусан дуолар мустажаб бўладиган вақтларда. У вақтлар, фарз намозларининг орқасидан қилинган дуо, кечанинг охирги учдан бири, яъни бамдод вақти кирмасидан олдин қилинг дуо ва рўза тутиб ифтор пайтида қилинган дуодир. Улардан ҳам асосийси киши қилган дуосидан ноумид бўлмасликдир.  Ҳожат намозини ҳам тавсия қиламиз. Валлоҳу аълам!