Никоҳимга талоқ тушмадими?

22:36 / 02-fevral | Nigina | 119
Ассалому алайкум! Ёшим 23да турмуш қурганман. Мен ва турмуш ўртоғим ислом динида кўрсатилгандек яшашга ва амал қилишга ҳаракат қиламиз. Қайнотам мунажжимлар башоратига ишонадилар ва тушларини табиринини кўриб беришлигимни (Интернет тармоғи орқали) баъзида сўрайдилар. Бошида бу нарса мумкин эмаслигини тушунтиришга ҳаракат қилиб кўрдим уринишларим бефойда бўлди. Кейинчалик Интернетга кириб шунчаки яхшиликка экан, яхши туш деб қўядиган бўлдим. Ҳар доим шунақа жавоб бераман. Шунда куфр келтириб қўйган ҳисобланмайманми? Бу ишим тўғрими? Бу ишим туфайли никоҳимга талоқ тушиб қолмайдими? Ўзим бунақа табирларга умуман ишонмайман.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Таъвили хайрли бўлсин, десангиз кифоя. Валлоҳу аълам!