Сажда ояти

15:28 / 07-fevral | Достон | 70
Ассалому алайкум! Мен иккинчи мартиба шу саволги беряпман олдингисига жавоб ололмадим, минг бор узр яна шу саволни такрор бераётганим учун. Куръони карим маъносининг узбекча таржималарини аудио холатида эшитса сажда оятларини кандай биламиз шу холатда билсак сажда килинадими? Билмаган, тушунмаган одам эшитса сажда килмаса гунохкор булмайдими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Оятни арабча тиловат қилинса сажда қилинади. Аудиодан эшитилганда сажда қилинмаслигини уламоларимиз айтишган. Валлоҳу аълам!