Шукроналик

07:37 / 25.12.2019 | Habibiy Islamova | 547
Раҳмат сизга устоз. Вақтингизни аямай бераётган маслаҳатларингиз учун. Мени ҳам дуоларингизда эслаб қойинг сизга охшаш насиб қилсин!
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом. Неъматларни эътироф қилаётганингиз катта гап. Аллоҳнинг неъматларига шукр қилиш уч нарса билан комил бўлади: Неъматларни қалбан эътироф қилиш, тил билан ҳамдни изҳор қилиш ва амал қилиш. Сизда биринчи ва иккинчиси бор, аммо амал йўқ. Шунга шукрингиз қосир бўлади. Аллоҳга тавба қилинг, истиғфорни кўпайтиринг. Ўзидан ибодатлар учун мадад сўранг. Валлоҳу аълам.