Бу гуноҳми?

03:17 / 06-mart | Mohina Rustamovna | 89
Ассалому алайкум! Бу саволни бериш қанчалик хато ёки туғри билмайман, аммо аниқлик киритмоқчиман. Бир аёл бошқа инсонда кўнгли бўлса-ю(гаплашмаган, учрашшмаган, севишмаган), лекин бошқаси билан оила қурса. Оила қуриб ҳам ўша аввалги инсонни унутолмаса, лекин эрини олдидаги барча хотинлик вазифаларини қилса, эрини олдидаги ҳамма бурчини бажарса. Аммо шунда ҳам уша инсонни унутолмаса, буни ёлғиз ўзи ва Аллоҳ билса, бу гуноҳ ҳисобланадими?
Бир маърузада шу савол берилганда, шаҳидлик мақоми даражасида бўлади деб жавоб берилганди. Жавоб учун олдиндан раҳмат...
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Шаҳидлик даражаси ҳақида маълумот йўқ. Гуноҳ эмас. Аммо хаёлларига эрк бермасликкка ҳаракат қилиш керак. хаёллардаги эркинликлар амалларга таъсир кўрсатиши мумкин. Валлоҳу аълам!