Умра амалига эрнинг рухсати

21:52 / 08-mart | Gulasal | 54
Ассалому алайкум! Одинахон устоз, жавобингиз учун олдиндан рахмат. Бу саволни 75 ёшли онажонимнинг илтимосларига биноан ёзяпман. Келинойимнинг укалари умра сафарига билет олганлар. Келинойим 4 нафар фарзандларини 75 ёшли онамга ташлаб умрага бормокчилар. Кичкина фарзандлари хали эмизикли. Онам ёшлари улуг булгани учун юришга хам кийналадилар. Акам келинойимга рухсат бермасам аёлимни фарз амалдан кайтариб гунохкор буламан деб куркябдилар. Бу вазиятда эрнинг рухсат беришга ёки рад этишга канчалик хакки бор?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Умра фарз амали эмас, у суннатдир. Келинойингиз акангизнинг розилиги ва рухсати билан бориши керак. Валлоҳу аълам!