Таҳоратми ёки ғусл?

00:54 / 12.01.2020 | Dinara Azizovna | 894
Ассалому алайкум. Баъзида ҳар ҳожатга кирганимда геморройим қонаб туради. Лекин мунтазам қонамайди. Шундай ҳолатларда таҳорат олиб намоз ўқишим мумкинми? Ёки ғусл вожиб бўладими? Жавоб учун раҳмат.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом. Бундай ҳолатда ғусл вожиб бўлмайди. Таҳорат қилиш кифоя. Валлоҳу аълам