Қўрқув

20:01 / 08 март | Ziyoda | 413

Ассалому алайкум! Дангасаликдан қутула олмаяпман. Уҳлашга эҳтиёжим бўлмаса ҳам уҳлашни ҳоҳлайман уйғонгим кемиди . Мақсадларим бор лекин уларни қила олмаслигимдан қўрқаман ўзимга ишончим паст мани қобилятим йўқ қилсам ҳам манда оҳшамиди, тақдиримда ёзилмаган бўсачи, мани даражаммас, бу деган тушунча бор. Китоб ўқисам уйқум келади. Энг қийнидигани бу уҳлаш масаласи иш қп турганмдаям ҳози шуни қбосам уҳлиман диман уйқим бомаса ҳам уҳлаволишим кере дган фикр кун бўйи ҳаёлимдан ўтади уйқм ё бўлса ҳам . Дангасаликдан қандай қутулсам бўлади

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Дангасаликнинг ҳақиқий сабабларини аниқлашга ҳаракат қилинг.
Мақсадингиз ҳақида аниқ ўзингизга ўзингиз гапиринг.
Нималарга эришиш мумкинлиги ҳақида ўйлашга ҳаракат қилинг.
Вазифаларни кун тартибига солиб вақтларга  ажратиб олинг.
Сизга ёқмаган нарсаларнинг ижобий томонларини топинг.
Ҳақиқий вазифалар ва мақсадларни белгиланг.
Ҳаракатлар режасини тузинг ва вақтингизни қандай ташкил қилишни ўрганинг.
Вақтингизни, кучингизни ва қувватингизни ўғирлайдиган одатларни йўқ қилинг.
Ўзингиздаги яхшиликни кўришни ўрганинг ва ютуқлар учун ўзингизни мақтанг. Валлоҳу аълам!