Қизим жуда ҳам инжиқ

11:38 / 15 март | Ummu Mahfuz | 954

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар 2ёш 3ойли қизчам бор сутдан чиқарганман 6ой болди. Жуда ҳам инжиқ ва менга ёпишиб олган ҳар доим кутар дийди базида уй ичида ҳам этагимга ёпишиб юради. Кечқурун ҳам узини òрнида ётмайди мансиз уҳламайди. Базида иш қилишимга қуймайди. Йиģлоқи урушқоқ акаси опаси билан ҳам тенгма тенг олишади. Лекин бошқа нарсалардан қòрқади. Бу ҳолатдан олиб чиқиб кетиш учун нима қилай бирор техникаси борми ёки дори беришим керакми аввал невропатологга корсатганмиз тишлоқи эди бошини ерга уриб сочини тортиб йиģлар эди йиģлаганда қотиб қоларди wу ҳолатларимиз анча енгиллаган энди оёģимга ёпишиб олиши базида жонимга тегиб кетади жудаям қайсар. Жавоб учун олдиндан раҳмат

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Қизингиз билан болалар психологи консультациясини маслаҳат бераман. Ҳар бир бола индивидуал, ўзига мос муносабатда бўлиш талаб этилади. Мутахассис кўригида сабаби аниқланиб терапия жараёнида тўғирланиб кетади. Валлоҳу аълам!