Загс қилишдан бош тортган эркак жавобгарлиги

12:18 / 27-mart | Nasiba | 48

Ассалому алайкум! Мен фақат шарий никоҳда эрим билан 10 йил яшадим . Загс ва уй пропискаси қилдирайлик десам шу пайтгача қилмадилар эрим. Эрим Тошкентда ишлари бóйича яшардилар. Биз наманганда. 5 йилча қайнона қайнотам билан наманганда эгизакларим 4,5 ёш бóлгинча яшаганман. Ноҳақликлар кóрдим ва улар билан яшашни истамай қолдим. Келишмовчилик болди ва қизлик уйимда 1,5 йил алоҳида яшадим. Кейин Тошкентга эримни олдига келиб,эрим билан келишган ҳолда яшадик 4-5 йилча. Лекин бу вақтда ҳам загс қилинмади. Ҳозир қайнона қайнотам билан яшашга мажбурлаяптилар,яшамасам ажрашамиз дедилар ва фарзандлар менда қолади дедилар. Менга атайин загс қилишдан йиллар давомида бош тортган ва óз уйига пропискага олмаган бóлса,бунга қандай чоралар кóришга ҳуқуқим бор илтимос менга маслаҳат керак,ёрдам беринг

Ҳуқуқшунос:

– Ва алайкум ассалом! Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 14 моддасига мувофиқ никоҳ тузиш иҳтиёрий.Никоҳ тузиш учун бўлажак эр-хотин ўз розилигини эркин ифода этиш қобилиятига эга бўлиши керак. Никоҳ тузишга мажбур қилиш тақиқланади.Шу сабабдан ФҲДЁ дан рўйхатдан ўтмаганлик учун жавобгарлик йўқ.Фуқаролик судига мурожаат қилиб уйга киритиб қўйиш даъво киритишигиз мумкин.Ва вояга етмаган фарзандлар учун алимент ундириш ҳуқуқингиз бор. Валлоҳу аълам!