Маслаҳат беринг

18:22 / 27.02.2020 | Mahsuda | 761

Ассалому алайкум! Қизим яқинда 3га киради. Аллоҳга шукр, соғлиғи яхши, лекин гаплари яримта, тўлиқ гапирмайди. Кўп гапларини тушуниб бўлмайди. Баъзи нарсаларни гапиришга қийналиб, тўхтаб қолади, баъзи гапларини тушунмай яна сўрасам гапирмай қўяди. Бундай ҳолатда нима қилсам тўғри бўлади? Ёки қайси шифокорга кўрсатсак бўлади?

Педагог:

– Ва алайкум ассалом!  Айрим болаларда соғ  бўлсалар ҳам кечроқ тиллари чиқади. Фарзандингизни боғчага беринг. Мулоқотда сўзлашишга кўпроқ ҳаракат қилади. Унга қаттиқ овозда гапирманг. Фарзандингизни  психолог ва логопед кўригидан ўтказиб, уларнинг маслаҳати билан муомала қилинг.