Қуръонни устозсиз ўқиш жоизми?

02:52 / 16.03.2020 | Mashrabhon | 1763

Ассалому алайкум! Қайнона бувимдан Қуръон ўрганаётган эдим, лекин охирги пайтда ишлар кўпайиб, уларни вақтлари бўлмай қолди. Энди ўзим ўқиб борсам бўладими?

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Устоз билан бўлгани афзал. Аҳкомларини яхши ўзлаштириб олган бўлсангиз, вақтинча ўзингиз ўқиб турсангиз бўлади. Аммо имконияти бўлиши билан устоздан ўтказиб олиш зарур.  Валлоҳу аълам!