Фарзанд тарбияси

20:40 / 14.03.2020 | Шохиста | 755
Ассалому алайкум! 5 ёшли ўғлим бор. Жудаям кўп "мен қаришни хоҳламайман, ўлгим келмаяпти", деб йиғлайди. Билимим етганича тушунтиришга ҳаракат қилдим. Менга маслаҳат беринг, қандай жавоб беришим тўғри бўлади? Болаларга нечи ёшдан ўлим тўғрисида маълумот бериш керак ва у қандай бўлиши керак? Тарбияга оид адабиётлар бўлса уларни ҳам айтсангиз. Раҳмат.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Фарзандингиз кимнингдир вафот этганини кўрган ёки эшитиб қаттиқ  таъсирланган. Психологга кўрсатинг ва унинг маслаҳатларига риоя қилинг. Яхши эртаклар айтиб, дуолар билан ухлатинг. Қўрқинчли кинолар, жунбушга келтирувчи мусиқаларни, телефон, телевизорни чекланг. Болалар жамоасида кўпроқ ўйнашига имкон беринг.
"Исломга бағишланган умр", "Қизларжон" китобини ўқиб чиқсангиз, бола тарбияси борасида жуда кўп ибратлар оласиз.