Рўзани бузиш ҳолатлари

09:43 / 22.05.2020 | Madina Toshmatova | 731
Ассалому алайкум! Эрозия сабабли муолажа олмоқчиман. Қовуғ соҳадан укол қилинади. 1) Шу уколни олганда рўза очиладими? 2)Тампон қўйгандачи?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Бу турдаги укол рўзани очмайди. Тампон куруқ бўлса рўзани очмайди. Қиндан ичкарига ҳўл нарса кирса, рўза очилади.  Валлоҳу аълам!