Фарзанд тарбияси

16:55 / 14.05.2020 | Nasiba | 550

Ассалому алайкум! Қизим 10 ёшда, у жуда таъсирчан. Бирор нарса ҳақида эшитса, ўша ҳақида ўйлайверади. Уни чалғитишга ҳаракат қилсак ҳам, у нарсани хаёлидан чиқара олмаймиз. Узоқ муддат (1-2 ҳафта) хаёлидан кетмайди, жуда қўрқоқ. Илтимос маслаҳат беринг.

Мутахассис:

– Ва алайкум ассалом! Қўрқувларининг сабабини топиш керак. Аввалроқ бўлиб ўтган бирор ҳодисадан кейин юзага келган бўлиши мумкин. Таъсирчанлик балоғат ёшида табиий. Сиз кўпроқ қўллаб қувватласангиз, иншааллаҳ ўтиб кетади. Агар фарзандларимизга Аллоҳнинг буюклиги ва унга таваккулни ўргатсак, хавотир, кўп ўйлаб ўзини қийнаш ҳусусиятлари камайиб кетади.