Натижалар сони 2316

Одинахон Муҳаммад Юсуф
18 май 2019, 21:55
Форум: Динда саволим бор
Мавзу: Намоз
Жавоблар: 1
Кўрилган: 62

Жавоб: Намоз

Ва алайкум ассалом. Таровеҳ вақтида ўша намозларини ўқийверади. Шайх ҳазратларининг китобларини ўқинг, ҳаммасини ёзганлар. Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Юсуф
18 май 2019, 21:52
Форум: Динда саволим бор
Мавзу: Ғусл
Жавоблар: 1
Кўрилган: 67

Жавоб: Ғусл

Ва алайкум ассалом. Унда бомдод намози нима бўлар экан? Бомдод намозигача ҳайзи тугаса, ўша куни рўза тутади, бомдодгача тугамаса, тутмайди. Тутадиган куни бирор сабаб билан ғусл қила олмаса, ўша сабаб кетгач, ғусл қилиб олади. Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Юсуф
18 май 2019, 21:45
Форум: Динда саволим бор
Мавзу: Шамча (свеча) қўйиш
Жавоблар: 1
Кўрилган: 64

Жавоб: Шамча (свеча) қўйиш

Ва алайкум ассалом. Жоиз эмас. У нарса рўзани очади. Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Юсуф
18 май 2019, 21:44
Форум: Динда саволим бор
Мавзу: Ўтар рўза ҳақида
Жавоблар: 1
Кўрилган: 91

Жавоб: Ўтар рўза ҳақида

Ва алайкум ассалом. Саҳарликка ухлаб қолинса, ният қилиб, рўза тутилаверади. Рўза тутмасликнинг иложи йўқ, чунки Рамазон рўзаси фарздир. Саҳарлик қилиш эса суннат. Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Юсуф
18 май 2019, 15:57
Форум: Динда саволим бор
Мавзу: Рўзани қазо қилиш
Жавоблар: 1
Кўрилган: 71

Жавоб: Рўзани қазо қилиш

Ва алайкум ассалом. Имкон бўлса, муолажани кейинроққа суринг, яъни Рамазондан кейинга. Борди-ю муолажа аввалдан бошланган бўлса ва сиз айтган кунга давоми тайин қилинган бўлса, имкон қадар рўза тутишга ҳаракат қилинг. Мисол учун шифокор билан келишиб, муолажани ифтордан кейин қилиш мумкин. Бўлмаса,...
Одинахон Муҳаммад Юсуф
17 май 2019, 04:32
Форум: Турли масалалар
Мавзу: Қадр кечаси
Жавоблар: 1
Кўрилган: 50

Жавоб: Қадр кечаси

Ва алайкум ассалом! Жамоат – суннати муаккададир. Имомликка ҳақлироғи суннатни билувчироғидир. Сўнгра қорироғи, кейин парҳезкорроғи, сўнг ёши каттароғи. Агар қул, аъробий, фосиқ, аъмо, бидъатчи ёки ва-лади зино имомлик қилса, макруҳдир. Аёлларнинг ўзлари жамоат бўлишлари ҳам (макруҳдир). Аг...
Одинахон Муҳаммад Юсуф
11 май 2019, 05:24
Форум: Динда саволим бор
Мавзу: Сафар ҳақида
Жавоблар: 1
Кўрилган: 94

Жавоб: Сафар ҳақида

Ва алайкум ассалом. Сафарда оғиз очишга рухсат берилган. Сафарда машаққат бўладиган бўлса, рухсатдан фойдаланиш мумкин. Аммо машаққати бўлмаса, рўза тутган афзал. Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Юсуф
11 май 2019, 05:06
Форум: Динда саволим бор
Мавзу: Қайнотанинг ички кийимларини ювиш мумкинми?
Жавоблар: 1
Кўрилган: 256

Жавоб: Қайнотанинг ички кийимларини ювиш мумкинми?

Ва алайкум ассалом! Муҳтарам куёвлар, аёлингиз ота-онангизнинг хизматини қилиши, дуоларини олиши оилангиз тинч-баракотли бўлиши ва келгусида фарзандларингиз сизларнинг ҳам хизматингизда бўлишига сабаб бўлади. Албатта, буни ғанимат билиш керак. Лекин келин қайнота ва қайнонанинг чўриси эмас, хизматн...
Одинахон Муҳаммад Юсуф
11 май 2019, 05:03
Форум: Динда саволим бор
Мавзу: Аёллар жума куни намозни қандай ўқишади?
Жавоблар: 1
Кўрилган: 116

Жавоб: Аёллар жума куни намозни қандай ўқишади?

Ва алайкум ассалом. Жума намози аёллардан соқит бўлган. Модомики, унда иштирок этишмас экан, одатий кунлардаги пешин намозини ўқишади. Жума куни сабаб унда фарқ бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Кенгайтирилган қидирув хизмати