Натижалар сони 322

Шифокор
30 Июл 2018, 06:25
Форум: Шифокор маслаҳати
Мавзу: Зулик чақтириш
Жавоблар: 1
Кўрилган: 149

Жавоб: Зулик чақтириш

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Бўлади, шарти қон ҳаддан зиёд қуюлиб кетган бўлса ва гемоглабин миқдори 90 г/л дан кам бўлмаса ва ўзингизда қўрқув бўлмаса.
Камқонлик бўлмаса , қон ивимаслик (Гемофилия) ҳасталиги бўлмаса болага хавфи йўқ.
Шифокор
30 Июл 2018, 06:22
Форум: Шифокор маслаҳати
Мавзу: Уколлар ҳақида
Жавоблар: 3
Кўрилган: 1325

Жавоб: Уколлар ҳақида

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Сўраганингиз - Аутогемотерапия усулидир. Уни амалиётда қўллаш бор. Эшитганингиз - нотўғри. Шунга хақиқатан зарурат борми ёки муқобил афзалроқ замонавий усулларни қўллаб даволаш мумкинлигини албатта бошқа шифокорлар билан ҳам маслаҳат қилинг. Шифоингиз комил бўлсин.
Шифокор
30 Июл 2018, 06:22
Форум: Шифокор маслаҳати
Мавзу: Юрак уриши
Жавоблар: 1
Кўрилган: 116

Жавоб: Юрак уриши

Ва алайкум ассалом! Ёзган ҳолатингиз пароксизмал тахикардия хуружлари бўлиши мумкин. Юрак фаолиятидага маром бузилишларини аниқлаш учун суткалик Холтер мониторлаш текширувини ўтказинг, ин шаа Аллоҳ, натижасига кўра мақсадга мувофиқ даво танлаш мумкин бўлади. Ин шаа Аллоҳ, қўрқманг, ҳаммаси яхши бўл...
Шифокор
30 Июл 2018, 06:20
Форум: Шифокор маслаҳати
Мавзу: Депрессия
Жавоблар: 1
Кўрилган: 116

Жавоб: Депрессия

Ва алайкум ассалом! ПМС синдром (Ҳайз олди синдроми) ҳақида батафсилроқ маълумот ўқишингиз юқоридаги қўрқувларингиз тарқаб кетишига кўмак бўлади ин шаа Аллоҳ. Гинеколог врачингиз билан маслаҳатлашсангиз, гормонал фонингизни тахлил қилишлари ва зарурати топилганда даво буюришлари лозим бўлад...
Шифокор
27 Июл 2018, 14:33
Форум: Шифокор маслаҳати
Мавзу: Терлаш
Жавоблар: 1
Кўрилган: 742

Жавоб: Терлаш

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Бу ҳолатни тиббиётда гипергидроз дейилади, ва мазкур ҳолатда тер безлари фаоллиги ортиб кетади. Ҳозирда бу муаммони лазер коррекцияси ёрдамида осон ҳал этиш мумкин. Республика Дермато венерология ИТИ га мурожаат этиб, мутахассисга кўрининг, тер безлари функциясини...
Шифокор
24 Июл 2018, 12:02
Форум: Шифокор маслаҳати
Мавзу: Ташаккурнома
Жавоблар: 1
Кўрилган: 288

Жавоб: Ташаккурнома

Ва алайкум ассалом! Номангизни ўқияпману, беихтиёр кўзларимда ёш... Илк келган кунингиздаги қўрқув, тушкунлик, иложсизлик, номаълум операция олдида ожизлик... Алҳамдулиллаҳ, уларнинг ҳеч бири ҳозир йўқ! Аллоҳим ҳузуридан лутфу-мапҳамати ила сизга тиғсиз шифо ато этди. Мен ожизани атрофингиздаги мин...
Шифокор
24 Июл 2018, 00:24
Форум: Шифокор маслаҳати
Мавзу: Шифокор маслаҳати
Жавоблар: 1
Кўрилган: 151

Жавоб: Шифокор маслаҳати

Ва алайкум ассалом! Болаларда мизож иссиқ ва хўл бўлгани боис ҳаддан зиёд кўп асал истеъмоли тавсия этилмайди. Аксида болада бурун қонаши, лаб ёрилиши, ич қотиши, бош оғриши, уйқу бузилишлари келиб чиқиши аниқ. Кўпроқ ноодатий фойдали таомлар ҳозирлаб болани қизиқтириб овқатлантиришга ҳаракат қилинг...
Шифокор
24 Июл 2018, 00:19
Форум: Шифокор маслаҳати
Мавзу: Маслаҳат сўраб
Жавоблар: 1
Кўрилган: 162

Жавоб: Маслаҳат сўраб

Ва алайкум ассалом! Бу ҳолат оғир кўтариш, йирик ҳомилани туғиш, онада варикозга мойиллик бўлиши, доимий ўтириб ёки тик туриб ишлаш ва бошқа омиллар билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Сабабини атрофлича ўрганиш, заруратга кўра проктолог шифокорга мурожаат қилиш мумкин. Аллоҳ шифоингизни комил қилсин.
Шифокор
22 Июн 2018, 23:58
Форум: Шифокор маслаҳати
Мавзу: Уколлар ҳақида
Жавоблар: 3
Кўрилган: 1325

Жавоб: Уколлар ҳақида

Ва алайкум ассалом! Номангизга кўра ёшингиз катта эмас. Бу усул табиий бўлгани билан муқобили турганда фойдаланиш учун тавсия этилмайди. Физиотерапия, ниқоблар, массаж, крем ва зардобларни малакаси юқори косметолог билан индивидуал (хоссатан) танланглар ва қўллашни бошланг. Нафли бўлсин.
Шифокор
22 Июн 2018, 23:48
Форум: Шифокор маслаҳати
Мавзу: Сочга йўл тушса
Жавоблар: 1
Кўрилган: 296

Жавоб: Сочга йўл тушса

Ва алайкум ассалом! Болангизни педиатрга кўрсатиб рахит хасталигидан даволатинг. Бошқаси бекорчи бидъат - уйдирмалар. Хавотирга ўрин йўқ, ин шаа Аллоҳ.

Кенгайтирилган қидирув хизмати