Натижалар сони 2428

Одинахон Муҳаммад Юсуф
09 март 2017, 15:40
Форум: Никоҳ (Оила)
Мавзу: Ҳурмат нима?
Жавоблар: 1
Кўрилган: 1127

Жавоб: Ҳурмат нима?

Ва алайкум ассалом. عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ يُحَدِّثُ عَنْ رَسُولِ اللهِ  قَالَ: «أَكْرِمُوا أَوْلَادَكُمْ، وَأَحْسِنُوا أَدَبَهُمْ». رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фарзандларингизни ҳурматланг ва уларнинг одобини...
Одинахон Муҳаммад Юсуф
09 март 2017, 15:39
Форум: Тиб
Мавзу: Жарроҳлик йўли
Жавоблар: 1
Кўрилган: 1140

Жавоб: Жарроҳлик йўли

Ва алайкум ассалом. Агар турмушига зарари бўлаётган бўлса, жоиз. Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Юсуф
09 март 2017, 15:38
Форум: Никоҳ (Оила)
Мавзу: Эр билан яқинлик
Жавоблар: 1
Кўрилган: 1248

Жавоб: Эр билан яқинлик

Ва алайкум ассалом! Аввал ҳомиладормисиз, йўқми, ҳақиқатда ҳам жимоъ мумкин эмасми, шуларни аниқлаб олинг. Агар мумкин бўлмаса, гуноҳкор бўлмайсиз. Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Юсуф
09 март 2017, 15:37
Форум: Никоҳ (Оила)
Мавзу: Мен хато қилаяпманми?
Жавоблар: 1
Кўрилган: 1308

Жавоб: Мен хато қилаяпманми?

Ва алайкум ассалом. Турмуш қурмоқчи бўлган инсоннинг фарз амалларга бефарқ эканлигини билиб туриб ҳам турмуш қурган одам гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Юсуф
09 март 2017, 15:35
Форум: Фиқҳ
Мавзу: Менга маслаҳат беринг
Жавоблар: 1
Кўрилган: 1037

Жавоб: Менга маслаҳат беринг

Ва алайкум ассалом! Шариат нуқтаи назаридан сизнинг меросдан улушингиз бор. Буни Аллоҳ таолонинг Ўзи тайин қилиб берган, бу ҳукмга инсонлардан бирортаси аралаша олмайди, ҳатто мерос қолдирган отангизнинг ҳам розилиги шарт эмас. Сиз бемалол ҳаққингизни талаб қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Юсуф
09 март 2017, 15:33
Форум: Ақийда
Мавзу: Васила ҳақида
Жавоблар: 1
Кўрилган: 1743

Жавоб: Васила ҳақида

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва киши ўзи қилган солиҳ амалини васила қилса бўлади. Васила – восита демакдир, яъни бирор нарсанинг ҳаққи-ҳурматидан бирор нарсани сўраш. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «У...
Одинахон Муҳаммад Юсуф
09 март 2017, 15:32
Форум: Никоҳ (Оила)
Мавзу: Номаҳрам билан суҳбат
Жавоблар: 1
Кўрилган: 1180

Re: Номаҳрам билан суҳбат

Ва алайкум ассалом. Эркак киши ўз қилмишлари учун ўзи жавоб беради. Аллоҳдан яхшиликни умид қилиш лозим. Сабр ҳамда дуо қилиш керак. Эрингизга насиҳат қилинг, уни тақвога унданг. «Агар эр бошқа билан бўлса, хотини унга ҳаром бўлади ёки талоқ тушади», деган гап нотўғри. Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Юсуф
09 март 2017, 15:31
Форум: Фиқҳ
Мавзу: Ғуслда узун сочлар масаласи
Жавоблар: 1
Кўрилган: 1114

Жавоб: Ғуслда узун сочлар масаласи

Ва алайкум ассалом. Ҳадиси шарифда «маълум бир қисми ювилади», дейилмаган. Жунубликдан аввал соч қандай ҳолатда бўлган бўлса ҳам, ғусл пайтида соч тагига сув етказилади. Сочи майда қилиб мустаҳкам ўрилган аёлларга енгиллик учун сочни ёзмай ғусл қилишга рухсат бор. Шунда ҳам сочнинг тагига сув тегиши...
Одинахон Муҳаммад Юсуф
09 март 2017, 15:30
Форум: Қуръон
Мавзу: Қуръони Каримни ёд олиш
Жавоблар: 1
Кўрилган: 1128

Жавоб: Қуръони Каримни ёд олиш

Ва алайкум ассалом. Қуръони Каримни ёд олишнинг эрта-кечи йўқ, Аллоҳдан мадад сўраб, бошлайверинг. Мен ҳам 17 ёшимдан бошлаганман. Ёшликда ёдлаш кейинроқ ёд олишдан кўра осонроқ ва ёшликда ёдланган нарса мустаҳкамроқ бўлади, деган мулоҳаза бор, холос. Аксар саҳобалар ҳам Қуръони Каримни катта ёшда ...
Одинахон Муҳаммад Юсуф
09 март 2017, 15:30
Форум: Никоҳ (Оила)
Мавзу: Никоҳланиш
Жавоблар: 1
Кўрилган: 1207

Жавоб: Никоҳланиш

Ва алайкум ассалом. Икки никоҳланувчи ҳозир бўлса, никоҳ ўқувчи исмларни нотўғри айтса-ю, никоҳланаётганлар никоҳга рози бўлсалар, никоҳ тўғри бўлаверади. Бу ҳолатда эътиборга олинадиган нарса – никоҳланувчиларнинг никоҳга розилигидир. Валлоҳу аълам.

Кенгайтирилган қидирув хизмати