Натижалар сони 2480

Одинахон Муҳаммад Юсуф
09 март 2017, 15:03
Форум: Никоҳ (Оила)
Мавзу: Бева аёлга уйланишнинг ҳукми
Жавоблар: 1
Кўрилган: 1920

Жавоб: Бева аёлга уйланишнинг ҳукми

Ва алайкум ассалом. Уйланишга имкон бўлса, уйланаверилади. Шариатга мувофиқ бўлса, одоб ахлоққа риоя қилинса бўлди. Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Юсуф
09 март 2017, 14:59
Форум: Турли масалалар
Мавзу: Кинна солдириш
Жавоблар: 1
Кўрилган: 1848

Жавоб: Кинна солдириш

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Динимизда кинна солиш йўқ, лекин дам солиш бор. Асмо бинт Умайс розияллоҳу анҳо: «Эй Аллоҳнинг Расули, Жаъфарнинг болаларига бирпасда кўз тегиб қолаверади. Уларга дам солдириб юборайми?» деди. У зот: «Ҳа, агар бирор нарса қадардан ўтувчи бўлса, кўз тегиши ўтар эди», деди...
Одинахон Муҳаммад Юсуф
09 март 2017, 14:58
Форум: Фиқҳ
Мавзу: Ўз боласига азон айтиш
Жавоблар: 1
Кўрилган: 1498

Re: Ўз боласига азон айтиш

Ва алайкум ассалом. Албатта, ота янги туғилган гўдагининг қулоғига азон айтиши жоиз. Қиблага юзланиб, боланинг ўнг қулоғига баландроқ овозда азон айтади. Сўнгра чап қулоғини ўзига тўғрилаб, пастроқ овозда такбир айтади. عَنْ أَبِي رَافِعٍ  قَالَ: رَأَيْتُ النَّبِيَّ  أَذَّنَ بِالصَّلَاةِ فِي أُذُن...
Одинахон Муҳаммад Юсуф
09 март 2017, 14:57
Форум: Фиқҳ
Мавзу: Рўзадор туфугини ютиши мумкинми?
Жавоблар: 1
Кўрилган: 1801

Жавоб: Рўзадор туфугини ютиши мумкинми?

Мумкин, бу ҳолат рўза бузилишига олиб келмайди. Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Юсуф
09 март 2017, 14:56
Форум: Турли масалалар
Мавзу: Хна ҳақида савол
Жавоблар: 1
Кўрилган: 1316

Жавоб: Хна ҳақида савол

Ва алайкум ассалом. Аёлларга мумкин. Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Юсуф
09 март 2017, 14:38
Форум: Никоҳ (Оила)
Мавзу: Уч талоқ ҳақида
Жавоблар: 1
Кўрилган: 1803

Re: Уч талоқ ҳақида

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ушбу саволга жавоб ўрнида «Кифоя»дан иқтибос келтирамиз: «Жумҳури уламолар, жумладан, тўрт мазҳаб фуқаҳолари ҳам «Бир лафз билан айтилган «уч талоқ» уч талоқ ҳисобланади. Бундай ҳолда эр-хотин ажрашади, қайта ярашиш имконига эга бўлмайдилар», дейишган. Баъзи саҳоба ва т...
Одинахон Муҳаммад Юсуф
09 март 2017, 14:37
Форум: Турли масалалар
Мавзу: Дуолар ҳақида
Жавоблар: 1
Кўрилган: 1654

Жавоб: Дуолар ҳақида

Ва алайкум ассалом! Буларнинг ҳаммаси асоссиз нарсалар. Уларнинг бирортаси ҳадиси шарифларда ворид бўлмаган. Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Юсуф
09 март 2017, 14:36
Форум: Фиқҳ
Мавзу: Намозни тўхтатиш
Жавоблар: 1
Кўрилган: 1350

Жавоб: Намозни тўхтатиш

Ва алайкум ассалом. Агар ўқиётган намозингиз фарз намози бўлса ва бола хатарда бўлмаса, намозни бузмайсиз. Нафл намози бўлса, намозни тўхтатиб, болага қарасангиз бўлади. Лекин ўша тўхтатилган намозни қайта ўқиб қўясиз. Бола учун намозни енгилроқ қилиб ўқиш мумкин.
Одинахон Муҳаммад Юсуф
09 март 2017, 14:36
Форум: Ижтимоий одоблар
Мавзу: Қабристон ободончилиги
Жавоблар: 1
Кўрилган: 1172

Жавоб: Қабристон ободончилиги

Ва алайкум ассалом. Қабристоннинг номи ёзилса бас, қўшимча нарсалар керак эмас. Ҳадиси шарифда келган қабристонга киргандаги ўқиладиган дуони ёзиб қўйиш мумкин. Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Юсуф
09 март 2017, 14:35
Форум: Тиб
Мавзу: Ҳомила ҳақида
Жавоблар: 1
Кўрилган: 1292

Жавоб: Ҳомила ҳақида

Ва алайкум ассалом. Бундай ҳолатларни бошдан кечирган одам эҳтиётини қилиб юриши керак. Энди бўлар иш бўлиб ҳомила муддати 40 кунга етган ва боланинг юраги уришни бошлаган бўлса, сизнинг туғушдан бошқа чорангиз йўқ. Доимо дуода бўлиш керак. Аллоҳ саломат қилсин ва Ўзи осон қилсин!

Кенгайтирилган қидирув хизмати