Натижалар сони 2507

Одинахон Муҳаммад Юсуф
30 окт 2019, 22:44
Форум: Динда саволим бор
Мавзу: Азон чақирилганда
Жавоблар: 1
Кўрилган: 368

Жавоб: Азон чақирилганда

Ва алайкум ассалом. Азон чақирилаётган вақт жуда фазилатли пайтдир. Бу вақт бошқа ишлардан тийилиб туриш яхши, лекин фарз эмас. Азон пайтида муаззиннинг ортидан унинг айтаётган лафзлари қайтариб турилади. “Ҳайя алассолаҳ”, деганида: “Ла ҳавла ва ла қуввата”, дейилади. Азон айтиб бўлгач қуйидаги дуо...
Одинахон Муҳаммад Юсуф
30 окт 2019, 22:42
Форум: Динда саволим бор
Мавзу: Аллоҳнинг розилиги
Жавоблар: 1
Кўрилган: 365

Жавоб: Аллоҳнинг розилиги

Ва алайкум ассалом. Аллоҳнинг розилиги У Зотнинг айтганини қилиб, қайтарганидан қайтишдир ва буни ёлғиз У Зот учун холис бўлиб амалга оширишдир. Аллоҳнинг розилигига ким эришиб ким эришмагани ва унга эришиш қандай бўлиши биз бандаларга маълум эмас. “Аллоҳ рози бўлсин!”, деган дуо саҳобаи киромларга...
Одинахон Муҳаммад Юсуф
30 окт 2019, 22:40
Форум: Турли масалалар
Мавзу: Довут алайҳиссаломга холватар қилиш.
Жавоблар: 1
Кўрилган: 179

Жавоб: Довут алайҳиссаломга холватар қилиш.

Ва алайкум ассалом. Тўғри эмас, ножоиз. Асло ундай қила кўрманглар. Ҳожати бор киши Аллоҳдан дуо қилиб сўрайди. Ҳожат намозини ўқийди. Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Юсуф
30 окт 2019, 22:38
Форум: Ақийда
Мавзу: Намоз
Жавоблар: 1
Кўрилган: 161

Жавоб: Намоз

Ва алайкум ассалом. Нафл намоз ўқишдан аввал фарз намозларни ўқиш керак. Фарз намозларнинг қазоси ҳам фарздир. Шунинг учун аввало қазоларингизни ўқиб олмоғингиз лозим. Аммо тунги пайт фазилатидан қазо намоларингизни таҳажжуд пайтида адо этишингиз мумкин. Бу билан тунда намоз ўқиш малакасига ҳам эга...
Одинахон Муҳаммад Юсуф
24 окт 2019, 10:19
Форум: Фиқҳ
Мавзу: Салавот айтаётганда...
Жавоблар: 1
Кўрилган: 168

Жавоб: Салавот айтаётганда...

Ва алайкум ассалом. Салавот айтиш учун авратни сатр қилиш шарт қилинмаган. Сиз айтган маъно, сизнинг кўринишингизга далолат қилмайди. Аммо имкон қадар салавот айтиш пайтида авратларни тўссангиз, одобга риоя қилган бўласиз. Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Юсуф
24 окт 2019, 10:16
Форум: Динда саволим бор
Мавзу: Саҳобия аёллар
Жавоблар: 1
Кўрилган: 386

Жавоб: Саҳобия аёллар

Ва алайкум ассалом. “Ҳадис ва ҳаёт” туркумининг 25 жузи “Нубувват хонадони хонимлари”, деб аталади. Шу китобдан айтганларингизни топишингиз мумкин. Шунингдек, ушбу китобнинг овозли варианти “Бинту содиқ” телеграм каналида берилган. Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Юсуф
24 окт 2019, 10:09
Форум: Динда саволим бор
Мавзу: Марҳума онажонимнинг эски кийимларини нима қилишимиз керак?
Жавоблар: 1
Кўрилган: 430

Жавоб: Марҳума онажонимнинг эски кийимларини нима қилишимиз керак?

Ва алайкум ассалом. Аллоҳ у кишини раҳмат қилсин! Яқинларига сабр берсин! У кишининг ҳоллари ёлғиз Аллоҳга аён. Биз эса яхшиликни умид қиламиз. Маййитдан қолган буюмлар меросхўрларники бўлади ва улар буюмларни истаганларича тасарруф қилишлари жоиз, албатта шаръий тақсимдан кейин. Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Юсуф
24 окт 2019, 10:07
Форум: Турли масалалар
Мавзу: Намоз
Жавоблар: 1
Кўрилган: 221

Жавоб: Намоз

Ва алайкум ассалом. Бундан бошқа қисқа сураларни ўқишингиз мумкин. Мисол: Ихлос, Масад, Наср суралари каби. Тартибидан адашмаслик учун мусҳафдаги тартибига қараб олсангиз бас. Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Юсуф
24 окт 2019, 10:04
Форум: Ақийда
Мавзу: Поклик
Жавоблар: 1
Кўрилган: 200

Жавоб: Поклик

Ва алайкум ассалом. Ҳозирда бу учун турли кимёвий тозалар воситалари мавжуд. Шуларни қўллаш мумкин. Шунингдек, челакларни қайнаган сув билан чайиш мумкин. Валлоҳу аълам.
Одинахон Муҳаммад Юсуф
24 окт 2019, 09:56
Форум: Динда саволим бор
Мавзу: Тиззаларимда оғриқ бор, намоз ўқишга қийналаман
Жавоблар: 1
Кўрилган: 444

Жавоб: Тиззаларимда оғриқ бор, намоз ўқишга қийналаман

Ва алайкум ассалом. Узр бўлса, макруҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Кенгайтирилган қидирув хизмати