Бир ҳадис масаласида...

Ummi Zubayr
Постлар: 4
Рўйҳатдан ўтган: 04 сен 2019, 15:02

Бир ҳадис масаласида...

Пост Ummi Zubayr » 27 окт 2019, 15:09

Ассалому алайкум! Яқинда бир ҳадис эшитиб қолдим. Бу Ойша онамиздан ривоят қилиниб, “Эй аёллар жамоаси, қўллари меҳнатдан қаварган, рўзғор учун эрига ёрдамлашган аёллар! Бу меҳнатингизни мукофотини билганингизда эди, кечаю кундуз тиним билмай ишлаган бўлардингиз. Мукофоти жаннат саидалари билан бирга бўлиш”, (хатоларим учун Аллоҳ ўзи кечирсин) деган маънодаги ҳадис. Мен ҳам қўлимдан келганча турмуш ўртоғимга ёрдамлашишга, оғирларини енгиллатишга ҳаракат қиламан. Лекин фарзандим йўқ. Қайнона-қайнотам, эримнинг опа-укалари ўзимиз учун ҳаракат қилишларига ҳиссамни қўшаман. (Ҳолис Аллоҳ учун). Бу ҳадис бизга ҳам тегишлими ёки фақат фарзандлари учун ҳаракат қилган аёлларгами?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3335
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Бир ҳадис масаласида...

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 05 ноя 2019, 23:01

Ва алайкум ассалом. Сиз келтирган матнида фарзанд зикри йўқ. Ажр асосан меҳнат учун ваъда қилиняпти. Шу сабаб фарзандли бўлиш шарт бўлмайди. Валлоҳу аълам.


«Ақийда»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон