Намоз

Махлиё
Постлар: 1
Рўйҳатдан ўтган: 21 окт 2019, 21:03

Намоз

Пост Махлиё » 23 окт 2019, 21:06

Ассалому алайкум! 42 ёшдаман. 1) Намозни бошлаганимга 2-3 йиллар чамаси бўлиб қолди. Яқинда холам “қазо намози борлар таҳажжуд намозини ўқимайди” дедилар. Шу тўғрими? 40 ёшимгача бўлган намозларимни қазосини ўқимай туриб таҳажжудни ўқий олмайманми?
2) Аср намозини қазо қилиб қўйса қазоси ўқилмайдими? Онам “асрни қазо қилган ҳамма нарсасидан жудо бўлган киши кабидир дейилган, демак қазоси ўқилмайди” дедилар. Шу ҳам тўғрими?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3338
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Намоз

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 30 окт 2019, 22:38

Ва алайкум ассалом. Нафл намоз ўқишдан аввал фарз намозларни ўқиш керак. Фарз намозларнинг қазоси ҳам фарздир. Шунинг учун аввало қазоларингизни ўқиб олмоғингиз лозим. Аммо тунги пайт фазилатидан қазо намоларингизни таҳажжуд пайтида адо этишингиз мумкин. Бу билан тунда намоз ўқиш малакасига ҳам эга бўласиз. Валлоҳу аълам.


«Ақийда»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон