Нақийъа маросими

Gulnora
Постлар: 10
Рўйҳатдан ўтган: 18 авг 2019, 13:26

Нақийъа маросими

Пост Gulnora » 11 ноя 2019, 10:02

Ассалому алайкум! Нақийъа маросими - бировнинг узоқ сафардан келиши муносабати билан ихтиёрий ёзиладиган шукрона зиёфат дастурхони экан. Бу маъросимга қариндошлар чақириладими ёки қўшнилар айтиладими? Шароит бўлса қўй сўйса яхшими?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3382
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Нақийъа маросими

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 28 ноя 2019, 15:03

Ва алайкум ассалом!
5. Нақийъа – бировнинг ғойиб бўлганидан кейин сафар-дан қайтиб келиши муносабати ила ўтказиладиган маро-сим.
Турли сабабларга кўра оиладан, маҳалладан узоқда бўлган шахс эсон-омон юртига, оиласига қайтиб келгани шукронаси-га ўтказилади. Бу маросимни сафардан келган одамнинг ўзи ёки бирор яқин кишиси қилиши мумкин. Бунда ҳам бошқа маросимларга ўхшаш хурсандчилик шукронаси, хайр-эҳсон савоби ва дуо умиди мавжуд.
الْمَدِينَةَ نَحَرَ جَزُورًا أَوْ بَقَرَةً. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالْبُخَارِيُّ. قَالَ: لَمَّا قَدِمَ النَّبِيُّ عَنْ جَابِرٍ

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (сафардан) Мади-нага қайтиб келганларида, туя ёки сигир сўйдилар».
Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаждан қайтиб келганларида, Мадинаи мунавварада иккита қўчқор сўйганлари ҳам ҳадисларда ривоят қилинган. (Ижтимоий одоблар.)

Муҳими эҳсон ҳосил бўлса бўлди. Валлоҳу аълам.

Gulnora
Постлар: 10
Рўйҳатдан ўтган: 18 авг 2019, 13:26

Жавоб: Нақийъа маросими

Пост Gulnora » 01 дек 2019, 15:26

Ассалому алайкум! Раҳмат. Аллоҳ сизга хайр-барака ато этсин! Амийн! Биз саҳрода сув сўрагандек савол берамиз, сизлар жавоб бериб, сув бергандек бўласизлар, соғ бўлинглар!

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3382
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Нақийъа маросими

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 04 дек 2019, 12:55

Ва алайкум ассалом. Саломат бўлинг!


«Ақийда»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон