Ота-онам ширк амал қилса

Савол
Постлар: 2805
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Ота-онам ширк амал қилса

Пост Савол » 06 март 2017, 16:01

Ассалому алайкум Одина опа! Ота-онамнинг уйларини ҳовлисида қабр бор ва у машҳур инсонники эмиш. Унга баъзи инсонлар сиғинишаркан. Ота-онамнинг ёшлари 66-76 да. Уларга гап тушунтириш қийин. Улар Жиззахда туришади.Мен қизли уйимга борсам дадам олиб келган ёки сўйишган, ёки қабрга атаб сўйиб буларга ҳам 1-2 кг бериб кетган гўштларидан ейишлигимиз мен ва фарзандларимга ҳалолми?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3115
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Ота-онам ширк амал қилса

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 06 март 2017, 16:02

Ва алайкум ассалом. Ҳалол эмас. Аллоҳ сақласин! Бу иш эътиқодга зид эканини уларга тезда тушунтириш керак. Бунинг учун бор имкониятни ишга солиш лозим. Гапи ўтадиган одамлар уларга гапириб, тушунтирсин. Шубҳали нарсаларни истеъмол қилманг. Аллоҳ ҳидоятга бошласин. Валлоҳу аълам.


«Ақийда»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон