Улул азм пайғамбарлар

Савол
Постлар: 2805
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Улул азм пайғамбарлар

Пост Савол » 09 март 2017, 15:58

Ассалому алайкум! Шайх рaҳимаҳуллоҳнинг «Сунний ақийдалар» китобларида «Улул азм пайғамбарлар бешта: Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Исо, Муҳаммад алайҳимуссалом», деб ёзган эканлар. «Мўминнинг меърожи» китобларида шу пайғамбарлар ҳисобига Одам алайҳиссаломни қўшиб кетибдилар. Шунинг сабабини тушунтириб берсангиз, илтимос. Олдиндан ташаккур.

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3242
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Улул азм пайғамбарлар

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 09 март 2017, 15:59

Ва алайкум ассалом. «Сунний ақийдалар»да бир ривоят, «Мўминнинг меърожи»да бошқа ривоят келтирилган. Иккисининг ўртасида ҳеч қандай зиддият йўқ. Ҳатто баъзи уламолар барча расулларнинг улулазм бўлганларини айтиб ўтишган.


«Ақийда»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон