Қуръони Карим сураларини ўқиш

Савол
Постлар: 2805
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Қуръони Карим сураларини ўқиш

Пост Савол » 06 март 2017, 23:05

Ассалому алайкум, Одинахон опа! Ҳайз ҳолатидаги аёл Қуръони Карим сураларини ўқиса бўладими? (Қуръон китобидан эмас, Қуръони Карим суралари ёзилган бошқа бир китобдан.)

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3188
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Қуръони Карим сураларини ўқиш

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 06 март 2017, 23:06

Ва алайкум ассалом. Ҳайз пайтида Қуръони Каримни тиловат қилиб бўлмайди, хоҳ Мусҳафдан бўлсин, хоҳ бошқа китобдан бўлсин ёки ёддан бўлсин, бу мумкин эмас.
Жунуб ва нифосли шахс каби, ҳайзли аёл ҳам кичик бетаҳоратга хилоф ўлароқ, қироат қилмайди. Яъни жунуб, нифосли ва ҳайзли кишилар Қуръон қироат қилишлари мумкин эмас.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ  قَالَ: «لَا تَقْرَأِ الْحَائِضُ وَلَا الْجُنُبُ شَيْئًا مِنَ الْقُرْآنِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳайзли аёл ҳам, жунуб ҳам Қуръондан ҳеч нарсани қироат қилмайди», дедилар».
Имом Термизий, Ибн Можа ривоят қилишган.
Аммо ҳайзли аёл таълим учун калима-калима қилиб ўқиши жоизлигига уламолар фатво берганлар («Кифоя»дан).Валлоҳу аълам.


«Қуръон»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон