Бола эмизаётганда

Савол
Постлар: 2805
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Бола эмизаётганда

Пост Савол » 06 март 2017, 23:12

Ассалому алайкум, ҳурматли Одинахон Муҳаммад Юсуф! Агар аёл боласини доим таҳоратли ҳолда эмизишни ният қилган бўлса, нифос ва ҳайз пайтида нима қилиши керак? У пайтда таҳорати бўлмайди-ку. Масалан, мен боламни эмизаётганимда баъзида Ёсин сурасини ўқиб тураман. Буни ҳайз пайтимда китобни қўлимга олмасдан, ёддан ҳам ўқийверардим. Лекин бир кишининг айтишига кўра, Қуръонни ҳайз пайтида қўлга олиб ҳам, олмасдан ҳам умуман ўқиш мумкин эмас экан. Шу тўғрими?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3062
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Бола эмизаётганда

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 06 март 2017, 23:12

Ва алайкум ассалом. Бола эмизаётган пайтда таҳоратли бўлиш ва Ёсин сурасини қироат қилиш фазилатли иш, албатта. Лекин бу мажбурий эмас. Ўзингиз айтганингиздек, нопок ҳолатлар туфайли, яна ёш боланинг тез-тез йиғлаб қолишини ҳисобга олганда бунинг уддасидан чиқа олмай қолиш мумкин. Бунинг имкони бўлганида қилиш яхши, аммо бошқа пайт ўзини машаққатга қўйиш керак эмас. Ҳайз ва нифос ҳолатларида Қуръон тиловат қилинмайди, ёддан ҳам. Валлоҳу аълам.


«Қуръон»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон