Байъат бериш керакми?

Максад
Постлар: 31
Рўйҳатдан ўтган: 27 дек 2018, 07:35

Байъат бериш керакми?

Пост Максад » 23 сен 2019, 21:48

Ассалому алайкум! Абдулқаҳҳор Шошийнинг “Авлиёлар” китобида байъат бериш, пиру муршидлар ҳақида ўқидим. Ҳақиқатдан ҳам пирларга аёллар ҳам байъат бериши керакми?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3382
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Байъат бериш керакми?

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 07 окт 2019, 15:41

Ва алайкум ассалом. Муршидга байъат бериш ушбу оятдан олинган:
12. Эй Набий! Агар мўминалар сенга Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмаслик, ўғрилик қилмаслик, зино қилмаслик, фарзандларини ўлдирмаслик, қўллари ва оёқлари орасидан бўҳтон тўқиб келтирмаслик ва сенга маъруфда исён қилмасликка байъат қилиб келсалар, уларнинг байъатларини қабул қил. Ва Аллоҳдан улар учун мағфират сўра. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
Байъат бериш Ислом раҳбарига ўзининг содиқлигини баён қилиб, ваъда беришдир. Бу иш Исломда ниҳоятда муҳим тадбир ҳисобланади.
Набий алайҳиссалом авваллари эркак мусулмонлардан байъат олган эдилар. Аёллардан эса ушбу оят нозил бўлгандан сўнг ола бошлаганлар.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Умайма бинти Роқийқа исмли аёлдан ривоят қиладилар: «Аёллар билан Расулуллоҳнинг ҳузурларига байъат бериш учун келдик, – дейди Умайма, – у киши биздан Қуръонда келгани бўйича аҳднома олдилар. Биз у кишига:
– Эй Аллоҳнинг Расули, биз билан қўл олишмайсизми? – дедик. У киши:
– Мен аёллар билан қўл олишмайман, бир аёлга айтган сўзим юз аёлга айтганим, – дедилар. Шуни айтиб ўтиш керакки, Набий алайҳиссалом эркак кишилардан қўл ушлашиб туриб, байъат қабул қилардилар».
«Эй Набий! Агар мўминалар сенга Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмаслик, ўғрилик қилмаслик, зино қилмаслик, фарзандларини ўлдирмаслик, қўллари ва оёқлари орасидан бўҳтон тўқиб келтирмаслик ва сенга маъруфда исён қилмасликка байъат қилиб келсалар, уларнинг байъатларини қабул қил».
Аёллардан энг аввало,
«Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмаслик», яъни ягона Аллоҳгагина ибодат ва эътиқод қилиш тўғрисида аҳднома олинган.
«...ўғрилик қилмаслик...»
Кейин эса улардан ўғрилик қилмаслик тўғрисида аҳднома олинган.
«...зино қилмаслик...»
Ундан кейин мўминалардан зинога юрмаслик тўғрисида аҳднома олинган.
«...фарзандларини ўлдирмаслик...»
Яна муслима аёллардан фарзандларини ўлдирмаслик тўғрисида ҳам аҳднома олинган. Исломгача арабларда қизларни кичиклик пайтида тириклай кўмиб ташлаш одати бор эди. Бу ерда шу нарса кўзда тутилган.
«...қўллари ва оёқлари орасидан бўҳтон тўқиб келтирмаслик...»
Яъни бировдан бўлган болани эрига «Сендан бўлган», деб айтмаслик тўғрисида. Исломдан аввал бундай ҳодисалар ҳам учраб турар эди.
«…маъруфда исён қилмаслик...»
«Яхшилик иш» деганда, Аллоҳга тоат-ибодат ва яхши амаллар, умуман олганда эса динда буюрилган ишларни қилиш ва қайтарилган ишларни қилмаслик назарда тутилган.
Мўмина аёллар мазкур санаб ўтилган нарсаларга ваъда бериб, байъат қилсаларгина, Набий алайҳиссалом уларнинг байъатларини қабул қилганлар.


«Қуръон»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон