Қуръони Каримни ёд олиш

Савол
Постлар: 2815
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Қуръони Каримни ёд олиш

Пост Савол » 09 март 2017, 15:30

Ассалому алайкум! Устоз, вақтингизни аямасдан, билмаганимизни ўргатаётганингиз учун ташаккур. Менинг ёшим 19 да. Кеч бўлса ҳам, Қуръонни ёд олиш ниятим бор эди. Лекин бир илмли опам: «Ёд олиш учун кеч қолдингиз. Энди қабул қилишингиз қийин бўлади», деяптилар. Аввало, Қуръони Каримни Аллоҳ учун, ота-онам розилиги учун ёд олмоқчи эдим. Ёдлай олармикинман? Қандай маслаҳат берасиз? Жавоб учун олдиндан раҳмат!

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3335
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Қуръони Каримни ёд олиш

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 09 март 2017, 15:30

Ва алайкум ассалом. Қуръони Каримни ёд олишнинг эрта-кечи йўқ, Аллоҳдан мадад сўраб, бошлайверинг. Мен ҳам 17 ёшимдан бошлаганман. Ёшликда ёдлаш кейинроқ ёд олишдан кўра осонроқ ва ёшликда ёдланган нарса мустаҳкамроқ бўлади, деган мулоҳаза бор, холос. Аксар саҳобалар ҳам Қуръони Каримни катта ёшда ёд олишган. Валлоҳу аълам.


«Қуръон»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон