Ақиқа

Савол
Постлар: 2815
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Ақиқа

Пост Савол » 09 март 2017, 15:42

Ассалому алайкум! Онажонимнинг ёшлари олтмиш олтида. Болалик чоғларида ақийқа қилиб, қўй сўйилмаган экан. Шу сабабли ҳозирги кунда ўзларига атаб қўй сўйсалар бўладими?
Сўйилган қўйни қандай тақсимлаш лозим? Жавоб учун одиндан раҳмат!

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3349
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Ақиқа

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 09 март 2017, 15:43

Ва алайкум ассалом! Онажонингиз ўзларига атаб энди қўй сўймайдилар. Чунки қўй гўдак улғайгунча бўлган муддатда сўйилади. Сўйишдан мақсад эса – унинг эсон омон вояга етиб олишини таъминлаш. Энди эса онангизда бунга эҳтиёж қолмаган.
Ақийқага сўйилган ҳайвоннинг гўштидан маълум қисмини ўша хонадон эгалари ҳамда туғилган чақалоқнинг онаси учун олиб қолиб, қолганини фақир-мискинларга тарқатиб берилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Шунингдек, у гўштдан қўни-қўшни ва дояга ҳам берилса бўлади. Валлоҳу аълам.


«Суннат»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон