Саҳифа 1 дан 1

Қошни термасдан ўзгартириш

Добавлено: 09 март 2017, 16:06
Савол
Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин! Бир савол анчадан бери қийнаб келаяпти. Мен айни дамда Араб давлатидаман. Араб давлатидаги аёллар қошини ингичка қилиб юришади. Мени қошим қалин, бу нарсага бу ердаги аёллар эри учун териш суннат, «тўйингдан олдин териб ол» деб айтишди. Лекин рангсизлантирадиган крем борлиги ҳақида эшитгандим. Шунда терилмайди, фақат шакли ўзгаради. Бу ишни қилишга шариатда рухсат борми?

Жавоб: Қошни термасдан ўзгартириш

Добавлено: 09 март 2017, 16:06
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Ва алайкум ассалом. Қош териш суннат эмас, гуноҳ. Қошни териш мумкин бўлмагини каби, сиз айтган ишни қилиш ҳам жоиз эмас. Чунки унда ҳам кўрганлар сиз ҳақингизда қоши терилган, деб гумон қилишади.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Ҳусн учун вашм қилувчи аёлларни, вашм қилдирувчи аёлларни, мўйчинак билан терувчи аёлларни, мўйчинак билан тердирувчи аёлларни ва тиш орасини очувчи аёлларни – Аллоҳ яратганини ўзгартирувчи аёлларни Аллоҳ лаънатласин».
Валлоҳу аълам.