Намоз масаласи

Савол
Постлар: 2805
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Намоз масаласи

Пост Савол » 06 март 2017, 22:52

Ассалому алайкум мени анчадан бери бир савол ўйлантиряпти. Авваллари ҳайз одатим 5-6 кун эди, фарзандли бўлгач бачадон ички воситасини қўйдирганимдан кейин 12-15 кунгача ҳайз кўраяпман, бошида оз-оздан, кейин кўпроқ яна озроқдан келиб тўхтаяпти, лекин барибир 10 кундан кам эмас. Саволим шуки, энди менинг одатим қанча кун бўлади, намозларимнинг ҳукмичи?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3242
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Намоз масаласи

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 06 март 2017, 22:53

Ва алайкум ассалом. Ҳайзнинг энг кўпи ўн кун. Ундан кам бўлса, ўшанча кунни оласиз. Ўн кундан ортиқ бўлмайди. Ҳайз деб ҳисобланган кунлардаги намоз сиздан соқит бўлади.

رَوَى الطَّبَرَانِيُّ وَالدَّارَقُطْنِيُّ عَنْ أَبِي أُمَامَةَ ، قَالَ النَّبِيُّ : «أَقَلُّ الْحَيْضِ لِلْجَارِيَةِ الْبِكْرِ وَالثَّيِّبِ ثَلَاثَةُ أَيَّامٍ، وَأَكْثَرُهُ عَشْرَةُ أَيَّامٍ، فَإِذَا زَادَ فَهِيَ مُسْتَحَاضَةٌ».

Имом Табароний ва Дорақутний Абу Умома розияллоҳу анҳудан келтирган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бикр қизнинг ва турмушга чиққан аёлнинг оз ҳайзи уч кундир, кўп ҳайзи ўн кундир. Ундан зиёда бўлса, истиҳозадир», деганлар («Кифоя»дан).
Одатда кўриб юрган кунларингизнинг миқдоричаси ҳайз, қолгани истиҳоза бўлади. Аввалидан келганими ёки охиридан келганими, деган савол туғилса, икки ҳайз ўртасидаги покликка қаралади. Авваллари 20 кун поклик, 6 кун ҳайз бўлган бўлса, ҳайздан кейин 20 кунгача бўлган кунни поклик, кейинги 6 кунни ҳайз деб ҳисобланади. Мабодо 15 кун поклик, 6 кун ҳайз одат бўлиб, туғруқдан кейин 15 кун поклик, 12 кун ҳайзга ўтиб қолса, 15 куни поклик, 6 куни ҳайз, қолган 6 куни истиҳоза ҳисобланади. Валлоҳу аълам.


«Фиқҳ»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон