Саҳифа 1 дан 1

Таҳорат

Добавлено: 06 март 2017, 22:56
Савол
Ассалому алайкум! Сиздан бу саволни сўраётганим учун узр сўрайман! Катта ёки кичик ҳожатга чиққандан кейин мустаҳаб қилмасдан, таҳорат олса бўладими?

Жавоб: Таҳорат

Добавлено: 06 март 2017, 22:57
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Ва алайкум ассалом.
Халқ орасида ҳожатдан сўнг тозаланишни мустаҳаб деб аташ одатга айланган. Аслида эса мустаҳаб деб динимизда маъқулланган, хуш кўрилган амалларга айтилади. Масалан, таҳоратда бўйинга масҳ тортиш, ҳар бир мубоҳ ишдан олдин истихора намози ўқиш кабилар мустаҳабдир.
Сиз айтаётган қазои ҳожатдан кейин сув билан тозаланиш эса «истинжо» дейилади, тош-кесак билан тозаланиш «истижмор» дейилади.
Ушбу икки ердан чиққан нажосат танга миқдорича жойга ёйилиб кетмаган бўлса, истинжо қилмаса, яъни сув билан ювилмаса ҳам бўлади, агар ундан ошадиган бўлса, сув билан ювиш шарт.
Уйқу ва елдан бошқа таҳоратни кетказувчи ҳар бир нарсадан тошга ўхшаш нарса билан истинжо қилиш суннатдир.
Уйқу ва елга ўхшаш, ҳушидан кетиш, жиннилик, мастлик каби таҳоратни кетказувчи нарсалардан ҳам истинжо қилинмайди. Қолганларидан, агар нажас бир дирҳам миқдоридан кам бўлса, истинжо қилиш суннатдир. Кўпчилик уламолар истинжо қилиш эркагу аёлга суннати муаккададир, деганлар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ишни доимо қилганлар. («Кифоя»дан.) Валлоҳу аълам.