Илтимос, маслаҳат беринг нима қилай?

Савол
Постлар: 2805
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Илтимос, маслаҳат беринг нима қилай?

Пост Савол » 06 март 2017, 23:03

Ассалому алайкум, Одинахон опа! Аввало, бир хил мавзуда савол бераётганим учун узр сўрайман. Менинг турмуш ўртоғим қабр тошига расм чизадилар ва шу йўл билан пул топиб, оиламизни боқадилар. Бундай расмларни чизиш орқали топилган пул ҳаром эканини сизнинг шу мавзудаги саволимга жавоб берганингиздан сўнг билдим. Энди нима қилишни билмаяпман, ҳаром луқма ейишни ва боламга ҳам ҳаром луқма беришни хоҳламайман! Айни пайтда биз мусофир юртдамиз. Мен ишламайман, чунки эмизикли болам бор. Аллоҳдан дуо қилиб сўраяпман, лекин ҳаром луқма еяётганим сабабли дуоларим ҳам Аллоҳнинг даргоҳида қабул бўлмайдими, деб ўйлаяпман. Энди мен нима қилай, маслаҳат беринг, илтимос!

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3080
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Илтимос, маслаҳат беринг нима қилай?

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 06 март 2017, 23:05

Ва алайкум ассалом. Бундай вазиятда аввало масъулият эрнинг зиммасига тушади. Сиз ўз ҳожатингизга унинг пулидан ишлатишингизда сизга гуноҳ бўлмайди, аммо эрингизга гуноҳ бўлади. У кишидан бирданига ишни ташлаш имкони бўлмаса, бошқа ҳалол ишни топгунча ўз ишини тирикчилик ўтадиган даражада қилиб туриши мумкин, аммо ундан қутулишга бор имкониятни ишга солиш фарздир. Валлоҳу аълам.


«Фиқҳ»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон