Бирор йўли борми?

Савол
Постлар: 2815
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Бирор йўли борми?

Пост Савол » 06 март 2017, 23:06

Ассалому алайкум, Одинахон опа! Мен олий ўқув юртини битириб, диплом олдим, лекин диплом ишимни ўзим қилганим йўқ, бир устозимга пул бериб қилдирдим. Сабаби ўзим диплом мавзуимга мос маълумотларни топишимга кўзим етмади. Аммо диплом ишимни ўзим ҳимоя қилдим. Ҳозир бу ишимдан афсус қиляпман, чунки дипломни ҳалол йўл билан олмадим. Энди шу дипломим билан ишга жойлашиб маош олсам, олган маошим ҳаром ҳисобланадими? Агар шундай бўлса, буни ҳалоллашнинг бирор йўли борми? (Масалан, маошимдан садақа ёки закот беришимми?)
Аввалги саволларимга берган жавобларингиз учун ташаккур.

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3389
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Бирор йўли борми?

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 06 март 2017, 23:07

Ва алайкум ассалом. Тавба қилинг, истиғфор айтинг. Касбга муносиб бўладиган даражада таълимингизни етказинг ва бу соҳа бўйича бирор устозга шогирдлик қилиб, касбингни қилавер, дейдиган ижозати, яъни рухсатини олинг. Касбингизга содиқ бўлинг. Валлоҳу аълам.


«Фиқҳ»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон