Саҳифа 1 дан 1

Таҳажжуд намози

Добавлено: 07 март 2017, 06:54
Савол
Ассалом алайкум. Таҳажжуд намозини Хуфтон ва Витр намозидан кейин улаб ўқиб кетиш мумкинми? Ниятда эса( фарз, суннат, витр демасдан) нафл намозини 2.4. ракъатини ўқишни ният қилдим дейдими?

Жавоб: Таҳажжуд намози

Добавлено: 07 март 2017, 06:55
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Ва алайкум ассалом. Таҳажжуд деб бир ухлаб туриб ўқиладиган намозга айтилади. Вақти хуфтон намозининг фарз ва суннатидан кейин, витрдан аввалдир. Таҳажжудни икки ракъат ўқимоқчи бўлсангиз, «Икки ракъат таҳажжуд ёки нафл намозини ўқишни ният қилдим», деб, агар тўрт ракъат ўқимоқчи бўлсангиз, «тўрт ракъат», деб ният қиласиз. Валлоҳу аълам.