Намоз ва таҳорат

Савол
Постлар: 2805
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Намоз ва таҳорат

Пост Савол » 07 март 2017, 06:55

Ассалому алайкум Одинахон опа Муҳаммад Юсуф! 1). Мен баъзан тирноқларим четидаги этни шилиб ташлайман. Баъзида ўша жой қонаб қолади. Шу жойни ювиб намоз ўқийвераман, лекин ундан олдин таҳоратим бор бўлади. Шу ишим тўғрими?
2). Баъзида фарз ва суннат намозлари орасида бирор иш билан чиқсам ёки бирор одам билан гаплашсам намозимни қайтадан ўқишим керак бўладими?
3). Ҳайздан сўнг сариқ, оч-жигарранг келса ёки суркалса кун давомида унда ғусл қилиб намоз ва рўза тутиш мумкинми?
4). Хушуъ-хузуъ билан намоз ўқиш деганда, шахсан мен Аллоҳ неъматларини эслаб, қалбимда шукур қиламан кейин нимадир бўлиб дунё ёки арзимас нарсаларга хаёлим чалғийди. Бунинг муолажаси қандай бўлади?
5). Мен туғилганимда Исломдан яхши хабарлари йўқлиги учун ақиқа қилишмаган экан. Ҳозир қилса ҳам бўладими?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3080
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Намоз ва таҳорат

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 07 март 2017, 06:55

Ва алайкум ассалом. Сиздан илтимос, биттадан савол ёзинг.
1. Аввало, мазкур одатни тарк қилишингизни тавсия этамиз, чунки бу инсон соғлиғи учун зарарли ишдир. Агар ўша шилинган жойдан чиққан қон бошқа ерга оқиб ёки сурилиб кетса, чиққан жойидан оқмай, қотиб қолмаса, таҳорат кетади ва ўша ернинг ўзини ювиб қўйишингиз кифоя қилмайди. Сиз қайтадан таҳорат қилишингиз керак бўлади. Чунки қон оқиши таҳоратни синдирувчи омиллардандир. Валлоҳу аълам.


«Фиқҳ»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон