Саҳифа 1 дан 1

Ибодат ҳақида

Добавлено: 07 март 2017, 06:56
Савол
Ассалому алайкум Одинахон опа Муҳаммад Юсуф! Ўтган сафарги саволимда Рамазондан кейинги ойни назарда тутгандим. Жавоб учун раҳмат.
1). Нафл намози Хуфтондан кейин улаб ўқиладими ёки қанчадир муддат кутиш керакми? Ва унда нафл намозини (2,4 ракъат) ўқимоқликка деб ният қилинадими? Намоздан сўнг қилинадиган ниятлардан намунани қаердан олса бўлади ёки намуна бера оласизми?
2). Қуръонни ўқишда тажвид қоидасини тўла билмайман, чунки электрон вариантда ўрганганман. Олийгоҳда ўқишга имконим йўқ. Тўғри ўқишни қандай ва кимдан ўрганишим мумкин?

Жавоб: Ибодат ҳақида

Добавлено: 07 март 2017, 06:56
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Ва алайкум ассалом. Нафлни хоҳлаган пайтингизда ўқишингиз мумкин ва нафл деб ният қиласиз. Фақат нафл намозлардан қайтарилган вақтларда ўқиб бўлмайди. Икки ракатми, тўрт ракатми, истак ва ниятингизга боғлиқ. Нафлларда униси ҳам, буниси ҳам жоиз. Намоздан кейин ният эмас, дуо қилинади. «Кифоя» ҳамда «Ҳадис ва ҳаёт» китобларида, «Фиқҳ.уз» сайтида бу ҳақда батафсил маълумотлар бор. Валлоҳу аълам.