Илм олиш ва рўза ҳақида

Савол
Постлар: 2805
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Илм олиш ва рўза ҳақида

Пост Савол » 07 март 2017, 06:58

Ассалому алайкум! Одинахон опа, сизга тажвид ҳақида саволим бор эди. Мен Қуръонни электрон вариантдан эмас, балки илмли устоздан ўрганмоқчи эдим. Мадрасада ўқишга имкониятим йўқ. Кимдан ва қаердан ўргансам бўлади? Сиз устозлик қила оласизми?
Рамазон рўзасидан 6 куни қазо бўлиб қолган эди. Шаъбон ойида ҳам 3-4 кун тутдим, лекин бир кунида ниятда адашиб, «Шаъбон рўзаси», деб ният қилибман. Энди кейинги ойда тутиб берсам бўладими?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3188
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Илм олиш ва рўза ҳақида

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 07 март 2017, 06:58

Ва алайкум ассалом. Ҳозир шогирд олиб, устозлик қилишга имкониятим йўқ.
«Шаъбон» деб нимани назарда тутдингиз, тушунмадим. Рамазондан аввалги ой Шаъбон, Рамазондан кейингиси Шавволдир. Англашимча, сиз Рамазонда олти кун қазо қилгансиз ва кейинги ой, Шавволда қазосини тутиб, саноқда адашгансиз. Рамазон рўзасининг қазосини ҳар қандай ойда тутсангиз бўлаверади. Валлоҳу аълам.


«Фиқҳ»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон