Қунут дуоси

Савол
Постлар: 2805
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Қунут дуоси

Пост Савол » 07 март 2017, 13:06

Ассалому алайкум! Қунут дуосини билмаса, ўрнига «Аллоҳуммағфир лии» деб айтиш мумкинми ва қачонгача? Аллоҳ илмингизни янада зиёда қилсин!

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3080
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Қунут дуоси

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 07 март 2017, 13:06

Ва алайкум ассалом. Қунут дуосини билмаган одам уни ёдлаб олгунича уч марта «Аллоҳуммағфир лии», деса ёки «Роббанаа аътина…»ни ўқиб турса бўлади («Кифоя»). Афзали – қунут дуосини ҳар куни озроқдан ёдлаб, намозда ўқиб борса, бир кун келиб, ҳаммасини ёдлаб олади. Валлоҳу аълам.


«Фиқҳ»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 1 меҳмон