Саҳифа 1 дан 1

Сафарга маҳрамсиз чиқсам мумкинми?

Добавлено: 19 Июн 2019, 16:20
madinosh
Ассалому алайкум! Водийдан Тошкентга келин бўлиб тушганимга 7 йил бўлди. Шу кунгача турмуш ўртоғим “Маҳрамсиз кетиб бўлмайди”, деб ўзлари таксида водийга олиб бориб, олиб келардилар. Энди эса икки фарзандимни қўшиб: “Ўзларинг кетаверинглар”, дейдиган бўлдилар. Албатта, машинада бегона аёллар ҳам бор бўлади. Фарзандларим ҳали биттаси 3 ёш ва кейингиси 3 ойлик. “Мумкинмас-ку маҳрамсиз сафарга чиқишим”, десам, “Мумкин экан! Ҳаж ва умрага кетишаётганда битта эркак кўп аёлларга маҳрам бўлиб кетади. Шунга сенинг ҳам бориб-келишинг жоиз экан”, дедилар. Шу тўғрими?

Жавоб: Сафарга маҳрамсиз чиқсам мумкинми?

Добавлено: 26 Июн 2019, 11:27
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Ва алайкум ассалом! Маҳрамлар сизга хизмат қилишади. Бу сизни эъзозлашдир. Аллоҳ таоло кўрсатмасин, йўлда ҳар хил ҳолатлар бўлади. Шунинг учун шариатда муслималарга маҳрам билан сафарга чиқиш буюрилган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёлга уч кеча ва кундузлик масофага маҳрамсиз сафар қилиш ҳалол эмас”, деганлар. Аёл киши маҳрамсиз сафарга чиқса-ю, маҳрамлари уни қайтармасдан унга рози бўлиб турсалар, барчалари гуноҳда баробарлар.