Саҳифа 1 дан 1

Эмизиш

Добавлено: 07 март 2017, 13:08
Савол
Ассалому алайкум! Қизим Рамазон ойи бошланганида 1 йилу 8 ойлик бўлади, иншааллоҳ. Сиздан сўрамоқчи бўлган нарсам шуки, қизимни сутдан ажратиб, рўза тутсаммикан ёки 2 ёшгача эмизишим керакми? Аллоҳ илмингизни бундан-да зиёда қилсин.

Жавоб: Эмизиш

Добавлено: 07 март 2017, 13:09
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Ва алайкум ассалом. Шариатда тўлиқ эмизиш муддати икки йил экани баён қилинган. Икки йил эмизиш фарз ёки шарт, дейилмаган. Шароитингизга қараб иш тутаверасиз. Овқатга кириб қолган болани эмизиш билан бирга бошқа озуқалар билан боқиб, рўза тутишга қодир бўлсангиз, рўзани тутишингиз шарт. 1 йилу 8 ойлик бола одатда бошқа озуқаларни ҳам итеъмол қилади. Сизнинг ҳолатингизда рўза тутаверган аъло. Валлоҳу аълам.