Саҳифа 1 дан 1

Ҳижобга киришимга ота-онам қарши

Добавлено: 07 март 2017, 13:12
Савол
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Менинг ёшим 14 да. Балоғатга етгач, ҳижобга кирмоқчиман. Аммо оилада ҳамма бунга қарши. Онам очиқ-сочиқ кийиниб юришимга мажбурлайди. Нима қилишни билмаяпман. Жавобингиз жуда зарур. 2-3 кундан сўнг интернетга киришимга умуман имкон бўлмайди. Аллоҳим Ўзи барчани қўлласин. Раҳмат!

Жавоб: Ҳижобга киришимга ота-онам қарши

Добавлено: 07 март 2017, 13:13
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Ва алайкум ассалом. Менимча, сиз балоғатга етган бўлсангиз керак. Балоғатга етиш аломати қиз болалар учун ҳайз кўришдир. Ҳайз кўргандан кейин аёл киши авратларини ёпиши фарз. Аллоҳдан сўраб, шунга уринаверинг. Биз ҳам дуода бўламиз. Валлоҳу аълам.