Таҳорат ҳақида

Савол
Постлар: 2815
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Таҳорат ҳақида

Пост Савол » 06 март 2017, 15:56

Чақалоғимнинг ахлати ёки сийдигини ювиш таҳоратимни бузадими?

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3279
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Таҳорат ҳақида

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 06 март 2017, 15:59

Бузмайди. Чақалоқнинг ахлати ёки пешоби таҳоратни бузувчи омиллардан эмас. Ўша нажосат баданингиз ёки кийимингизга текса, ўша жойни тозалаб ювсангиз, етарли бўлади.
Таҳоратни бузувчи амаллар қуйидагилар:
1. Кишининг икки нажосат йўлидан чиқадиган ҳар қандай нарса таҳоратни синдиради. Улар хоҳ пешоб, хоҳ ел бўлсин, хоҳ нажосат, хоҳ қурт бўлсин, фарқи йўқ. Яна шу икки йўлдан бирига бармоқнинг кириши ёки орқага ҳуқна (клизма) қилиб нажосатни чиқариб ташлаш билан ҳам таҳорат синади.
2. Баданнинг қайси бир жойидан қон ёки йиринг чиқса-ю, тоза жойга ёйилса ҳам, таҳорат бузилади.
3. Оғизни тўлдириб қайт қилиш билан ҳам таҳорат синади. Киши қайт қилганда оғзи тўлиб, гапира олмай қолса ёки оғзини беркита олмаса, шу ҳолат оғзи тўлиб қайт қилишга киради.
4. Ёки киши қон қайт қилса-ю, қон кўпроқ бўлиб, тупуги қизарса, таҳорат синади. Аммо тупукнинг ранги сарғайса, синмайди.
5. Киши ётиб ёки ёнбошлаб ухласа, таҳорати синади. Агар бирор нарсага суяниб ўтириб ухлаётган бўлса-ю, ўша суянган нарсаси олиб қўйилганда йиқиладиган даражада бўлса, таҳорати синади, йиқилиб тушмаса, синмайди;
6. Маст бўлиш, ҳушдан кетиш, тутқаноқ тутиши ва жиннилик билан ҳам таҳорат синади.
6. Эр хотинини яланғоч ҳолда қучоқласа ҳам таҳорати кетади.
7. Мазҳабимизга кўра рукуъ ва саждаси бор намозда (яъни жаноза намозидан ташқари) балоғатга етган хоҳ эркакнинг, хоҳ аёлнинг овоз чиқариб кулиши билан таҳорат синади. Аллоҳ таоло билан муножот қилаётганда бу каби нарсаларни қилувчиларга таъзир бериш сифатида уларга таҳоратни янгилаш шарт қилинмоқда.
Изоҳ: Санаб ўтилганлардан бошқа ҳолатларда таҳорат синмайди. Мисол учун: Кўз ёши (агар оғриқ туфайли бўлмаса), буруннинг суви, бадандан чиққан тер, она сути кабилар таҳоратни бузмайди. Шунингдек, чивин ёки бурга қанча қон сўрса ҳам таҳорат синмайди. Кийимга нажосат тегиши таҳоратни синдирмайди Мушак остиларига укол қилинганда қон чиқмаса, таҳорат синмайди.
(«Мўминнинг меърожи»дан.)
Валлоҳу аълам.


«Фиқҳ»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон