Намоз ҳақида

Савол
Постлар: 2815
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 06:34

Намоз ҳақида

Пост Савол » 09 март 2017, 14:33

Ассалому алайкум, Опа! Аллоҳ хайрли ишларингиздан рози бўлсин. Сиздан намоз ҳақида сўрамоқчи эдим. Саволим шуки, аср намозига 5 дақиқа қолса-ю, пешин намозининг 4 ракъат суннатини ўқишга улгурса ва аср намози бошланиб қолса, пешиннинг қолган ракъатларини ва шундан сўнг аср намозини ўқиш жоизми? Эътибор ва жавобингиз учун раҳмат. Аллоҳ Ўзи рози бўлсин. Сиз ҳам рози бўлинг.

Одинахон Муҳаммад Юсуф
Постлар: 3335
Рўйҳатдан ўтган: 06 март 2017, 04:32

Жавоб: Намоз ҳақида

Пост Одинахон Муҳаммад Юсуф » 09 март 2017, 14:34

Ва алайкум ассалом. Аср намозига беш дақиқа қолган бўлса, пешин намозининг суннатини қолдириб, фарзинигина ўқиб олиш керак эди. Агар суннатини ўқиб бўлгунча вақт чиқиб, аср вақти кирганидан кейин пешин намозининг фарзи ўқилган бўлса, уни қазо қилиб ўқилган бўлади. Ундан кейин аср намозини ҳам ўқийверасиз. Валлоҳу аълам.


«Фиқҳ»га қайтиш

Ҳозир форумда онлине фойдаланувчилар

Ҳозир форумда: рўйҳатдан ўтган фойдаланувчи йўқ va 2 меҳмон