Саҳифа 1 дан 1

Намозни тўхтатиш

Добавлено: 09 март 2017, 14:36
Савол
Ассалому алайкум, Одинахон опа! Менинг эмизикли болам бор. Яқинда 2 ойлик бўлади. Баъзан намоз ўқиётган пайтимда йиғлаб қолади, шундай пайтда намозимни тўхтатиб (бузиб), боламга қарасам бўладими ё намозимни ўқишда давом этишим керакми?

Жавоб: Намозни тўхтатиш

Добавлено: 09 март 2017, 14:36
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Ва алайкум ассалом. Агар ўқиётган намозингиз фарз намози бўлса ва бола хатарда бўлмаса, намозни бузмайсиз. Нафл намози бўлса, намозни тўхтатиб, болага қарасангиз бўлади. Лекин ўша тўхтатилган намозни қайта ўқиб қўясиз. Бола учун намозни енгилроқ қилиб ўқиш мумкин.