Саҳифа 1 дан 1

Рўзани саҳарликсиз тутиш

Добавлено: 09 март 2017, 15:07
Савол
Ассалому алайкум, ҳурматли Одинахон опа! Саволим: бир танишим рўза вақтида эрталаб ухлаб қолса (нонушта қилмасдан) кун давомида оч юриш орқали тутарди. Шу тўғрими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Жавоб: Рўзани саҳарликсиз тутиш

Добавлено: 09 март 2017, 15:07
Одинахон Муҳаммад Юсуф
Ва алайкум ассалом. Агар сиз айтётган рўза Рамазон рўзаси бўлса, саҳарлик қилмай ухлаб қолган бўлса, ҳеч нарса емай рўзасини тутишга мажбур. Чунки Рамазон ойида саҳардан то шомгача ейиш ичиш мумкин эмас. Валлоҳу аълам.